2015 йил 4 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline абонентлардан энг кўп келиб тушган саволларнинг қисқа рўйҳатини тузди.
Рўйҳатнинг биринчи поғонасида “Видеоқўнғироқ қандай тарификация қилинади?” Абонент жисмоний шахслар учун жорий қилинган тариф режасида бўлса, унга мос равишда оддий қўнғироқ учун балансдан ечиб олинадиган маблағ чиқиш видеоқўнғироғи учун ҳам бир ҳил ечиб олинади. Кириш видеоқўнғироқлар - бепул. Корпоратив мижозлар учун эса видеоқўнғироқнинг бир дақиқаси - 0,02$ ҚҚС дан ташқари. Бошқа тармоқлардан кириш видеоқўнғироқнинг бир дақиқаси корпоратив мижозлар учун $0,02 ташкил этади.
Иккинчи ўринни қуйидаги савол эгаллади: “Роумингда бўла туриб хизматларни ёқиш ва ўчириш мумкинми?” Роумингда аввалдан тўлов тизими абонентлари SMS ёки USSD-сўровлар ёрдамида хизматларни бошқаришлари мумкин.
Рўйҳатнинг учунчи ўринида эса қуйидаги савол: “SIM-карта йўқотилса, ёки блокировка ҳолатига тушиб қолса, рақамни сақлаб қолиш мумкинми?” Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида телефон рақами ва тариф режасини сақлаб қолган ҳолда, янги SIM-карта олиш мумкин. Абонент офисга паспорти билан ташриф буюриши лозим.
Тўтринчи савол: “Сирли рақамдан қўнғироқ қилинган бўлса, қандай қилиб ўша телефон рақамини билиш мимкин?” Бунинг учун “Шахсий кабинет” хизматидан фойдаланиш мумкин, ёки Beeline офисларидан бирига детализация олиш учун паспорт билан ташриф буюриш лозим. “АнтиАОН” хизмати ёқитирилган бошқа уяли алоқа компаниялари рақамидан амалга оширилган қўнғироқларни аниқлаб беришни компания кафолатламайди.
Бешинчи ўринда эса қуйидаги савол: “Қўнғироқ чоғида гудок ўрнида жаранглаган мусиқага буюртма бера оламанми?” Бундай мусиқа Beeline абонентида гудок ўрнида ўрнатилган бўлса, уни * тугмасини босиб осон кўчириб олиш мумкин.
Сўнгра телефонга 0645 рақамидан ушбу мусиқани гудок ўрнига ўрнатишни истайсизми деган савол SMS тарзида келади. “Ҳа” ёки “Йўқ” сўзи билан SMS жавоб юборишнинг ўзи кифоя. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди