date

AMD Ryzen 7 9800X3D процессори учун ажойиб таклиф: совға билан бирга

AMD Ryzen 7 9800X3D protsessori uchun ajoyib taklif: sovg‘a bilan birga

Невегг платформаси Ryzen 7 9800X3D процессорини бозордаги энг арзон нархлардан бирида таклиф қилмоқда. Сотувга чиққан вақтида 480 доллар турган ушбу модел ҳозирда 420 долларга туширилди. Бундан ташқари, харидорларга Corsair КХ750М қувват блоки совға сифатида тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу тўплам айниқса компьютерни нолдан йиғаётган фойдаланувчилар учун жуда фойдали ҳисобланади. Corsair КХ750М қувват блоки кучли видео карталар учун мўлжалланган бўлса-да, у АТХ 3.1 ёки ПСИе 5.1 стандартларига эга эмас ва 16-пинли кабел билан таъминланмаган. Шу сабабли, замонавий NVIDIA RTX 50 серияли видео карталарни улаш учун махсус адаптер талаб қилинади.

Шунингдек, дўкон янада кенгайтирилган тўпламни ҳам тақдим этмоқда. Унда Ryzen 7 9800X3D, Corsair КХ750М, 32 GB DDR5 оператив хотира ва 1 TB Samsung 990 PRO хотира қурилмаси 920 доллар эвазига таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, ушбу компонентларни алоҳида сотиб олиш 1200 доллардан ортиқ маблағни талаб қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » AMD Ryzen 7 9800X3D процессори учун ажойиб таклиф: совға билан бирга