date

Anthropic бизнес мижозлари сони бўйича OpenAIдан ўзиб кетди

Anthropic biznes mijozlari soni bo‘yicha OpenAI'dan o‘zib ketdi

Финтех компанияси Ramп томонидан эълон қилинган янги AI индекси маълумотларига кўра, Anthropic илк бор бизнес мижозлари сони бўйича OpenAI'ни ортда қолдирди. Тадқиқотда иштирок этган компанияларнинг 34,4 фоизи Anthropic хизматлари учун тўлов қилаётган бўлса, OpenAI мижозлари улуши 32,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ramп иқтисодчиси Ара Харазианнинг таъкидлашича, Anthropic молия, технология ва профессионал хизматлар каби юқори талабга эга соҳаларда етакчиликни қўлга киритган. OpenAI ҳали ҳам бошқа тармоқларда устунликни сақлаб қолган бўлса-да, бу фарқ сўнгги ойларда сезиларли даражада қисқариб бормоқда.

Ушбу статистика 50 мингдан ортиқ компания маълумотларига асосланган бўлиб, у бозорнинг умумий ҳолатини акс эттирувчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. ОпенРоутер платформаси маълумотлари ҳам ушбу тенденцияни тасдиқлаб, Anthropic'нинг сўнгги вақтлардаги жадал ўсишини кўрсатмоқда.

Ўтган йилнинг май ойида Anthropic хизматларидан фойдаланувчи бизнеслар улуши атиги 9 фоизни ташкил этган бўлса, 12 ой ичида бу кўрсаткич 26 фоизга ўсди. Шу давр мобайнида OpenAI'нинг улуши 1 фоизга камайган, умумий AI маҳсулотларидан фойдаланувчи компаниялар сони эса 9 фоизга ошган.

Мутахассислар Anthropic'нинг муваффақиятини унинг дастлаб техник мутахассисларга мўлжалланган стратегияси ва Коворк каби самарали воситаларни жорий этгани билан изоҳламоқда. Гарчи бу устунлик узоқ муддат сақланиб қолиши номаълум бўлса-да, компаниянинг танлаган йўли ўз самарасини бераётгани яққол кўринмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Anthropic бизнес мижозлари сони бўйича OpenAIдан ўзиб кетди