Тҳундеробот сунъий интеллект учун суюқ совутиш тизимли мини-ПК чиқарди

Тҳундеробот компанияси сунъий интеллект вазифалари учун мўлжалланган, суюқ совутиш тизимига эга ўзига хос ишчи станцияни тақдим этди. Янги қурилма 199 х 199 х 199 мм ўлчамдаги ихчам куб шаклидаги корпусда ишлаб чиқарилган бўлиб, Хитой бозорида 26 999 юан (тахминан 4000 доллар) бошланғич нарх билан сотувга чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилма алюминий корпус ва 1 мм қалинликдаги пўлат пластина билан мустаҳкамланган. Ички қисмида 12 қатламли плата ва 14 фазали қувват тизими ўрин олган. Совутиш учун 12 000 кв. мм майдонга эга кўп қатламли мис пластинали махсус суюқ совутиш тизими (СЖО) ҳамда 100 000 соатгача хизмат қиладиган саноат даражасидаги вентиляторлар қўлланилган.
Ишчи станция Зен 5 архитектураси ва 4 нм технологияси асосида яратилган 16 ядроли AMD Ryzen AI Max+ 395 процессори билан жиҳозланган. Унинг частотаси 5,1 ГГс га етади, 80 МБ кеш хотирага эга. Шунингдек, 40 та ҳисоблаш блокига эга Радеон 8060С графикаси ва сунъий интеллект вазифалари учун 50 TOPS унумдорликни таъминловчи нейрон блок мавжуд.
Mini-ПК 128 GB LPDDR5-8000 тезкор хотираси ва 2 TB ҳажмли ПСИе 4.0 ССД билан таъминланган. 400 В қувватга эга Платинум сертификатли блок ўрнатилган. Интерфейслар қаторига USB4 Тйпе-К, HDMI 2.1, ДисплайПорт 1.4, 10Г Этҳернет ва 2.5G Этҳернет портлари, шунингдек, Wi-Fi 7 ва Bluetooth 5.4 сиmsиз алоқа технологиялари киради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!