18:00 / 12.04.2017
8 509

Ҳаёт учун 4G: 2017 йилда Beeline Ўзбекистоннинг яна 20 шаҳрида LTE тармоғини кенгайтиради

Ҳаёт учун 4G: 2017 йилда Beeline Ўзбекистоннинг яна 20 шаҳрида LTE тармоғини кенгайтиради
Beeline «Ҳаёт учун 4G» дастурининг ишга туширилиши ҳақида эълон қилади. Энди мутлақо бепул 4G компаниянинг ҳар бир тарифида мавжуд.

Воқеани шарҳлар экан Unitel МЧЖ тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Бизнинг фалсафамиз оддий: «Ҳаёт учун 4G». Бу дегани Beeline абонентлари учун 4G премиум-хизмат бўлишдан чиқиб, ҳар кунлик Интернетга айланмоқда. Ва бу шунчаки сўзлар эмас: дастур доирасида барча мавжуд бўлган тариф режаларига мисли кўрилмаган бонуслар қатори жорий қилинган”.

Албатта, шундай оммавий лойиҳани инфраструктурага йўлланган йирик сармояларсиз амалга оширишнинг иложи йўқ эди. Аввал хабар берилганидек, 2016 йилда Ўзбекистондаги Beeline‘нинг капитал ҳаражатлари 533 миллиард сўмни ташкил этган, ва шу маблағнинг деярли асосий қисми айнан LTE тармоғини Тошкент шаҳрида кенгайтиришга сарфланган.

“Янги база станцияларининг қурилиши транспорт тармоғини модернизация қилинишисиз, шунингдек ташқи интернет-каналининг сезиларли даражада кенгайтирилишисиз кўп натижа бермайди, – дейди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев. – Бугунги кунда биз ижарага олаётган халқато канал 8 Гбит/с ташкил этади, ва бу республика алоқа операторлари тарафидан чоп этилган энг катта кўрсатгич. Жорий йилнинг якунига қадар Ўзбекистон ҳудудларида 4G тармоғини кенгайтириш доирасида мазкур кўрсатгич янада юқорига ошади”.

Beeline‘нинг техник бўлими республиканинг 20та шаҳрида 4G тармоғини кенгайтириш бўйича ишларни бошлаб юборган: йилнинг сўнгига қадар юқори тезликдаги Интернетнинг барча имкониятларидан Ангрен, Андижон, Бекобод, Бухоро, Ғиждувон, Гулистон, Жиззах, Зарафшон, Қарши, Қўқон, Марғилон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Фарғона, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари аҳолиси фойдаланишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳаёт учун 4G: 2017 йилда Beeline Ўзбекистоннинг яна 20 шаҳрида LTE тармоғини кенгайтиради