Хитойда нега 4 рақамидан қўрқишади? Ёки Galaxy S8’га «кушанда» тайёрлаётган OnePlus

  • 15 апрель 2017, 10:22
  • 3 431
  • Технология
  • Хитойда нега 4 рақамидан қўрқишади? Ёки Galaxy S8’га «кушанда» тайёрлаётган OnePlus
    14 апрел куни Хитой радиотўлқинлар бошқармасида ишчи номи A5000 бўлган янги смартфон қайд этилгач, OnePlus компанияси мисолида хитойликлар билан бирга, у ердаги йирик компанияларнинг ҳам иримчи эканлиги аён бўлмоқда. Гап шундаки, бу хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчиси OnePlus 3 моделини ҳам A5000 номи билан рўйхатдан ўтказган эди. Афтидан, компания тартибни бузиб, 4 рақами остида смартфон ишлаб чиқармайди ва кейинги «ақлли телефон» 5 рақами остида тақдим қилинади. Боиси, хитойликлар 4 рақамидан жуда қўрқишади. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти батафсил тўхталиб ўтди.

    Samsung Galaxy S8’нинг «кушандаси» сифатида смартфон бозорига чиқадиган OnePlus 5 ёки ишчи номи «A5000» бўлган 5.5 дюймли смартфоннинг экран сиғими 2K, яъни 2560 х 1440 пикселга тенг. Бироқ, кореялик гаджет бу борада илғорроқ, яъни Galaxy S8’нинг Super AMOLED матрицали дисплейининг сиғими деярли 3К, 2960х1440 пикселли.

    OnePlus 5 дизайни билан аввалги сафдошларидан тубдан фарқ қилади. Маълумотларга кўра, компаниянинг «5» рақамли ҳимоячиси экран ромидан, шунингдек олд панелдаги бош тугмадан ҳам холи бўлади. Унинг дисплейи ҳам рақибиники каби, ён томонга қайрилган ясси дизайнда бўлиши кутилмоқда.

    Смартфондаги самарали фаолият учун Qualcomm’нинг энг сўнгги, S8’да ўрнатилган Snapdragon 835 процессори масъул бўлади. Гаджетнинг операцион хотираси 6 ҳамда 8 гигабайтли, доимий хотира эса 128 ҳамда 256 гигабайт талқинларда ишлаб чиқарилади. 3T’да 6 ГБ тезкор хотира эканини ҳисобга олсак, 8 ГБ ҳам компания учун муаммо эмас.

    Ҳозирча OnePlus 5 учун иккита — 23 ва 16 мегапикселли сенсорга буюртма берилган. Компания аккумулятор сиғимини 4000 мА соатгача кенгайтиради. Яъни, сўнгги OnePlus 3T «қувват тоши»нинг электр токи сиғимидан 20 фоизга кўпроқ. OnePlus ушбу флагманида IP68 стандартига эга — чанг ва сувдан қўрқмас корпус жорий қилиши кутилмоқда.

    Нарх масаласи янада ҳайратланарли. Рақобатчи компаниялар бундай техник жиҳатларга эга смартфонлари учун ўйлаб ўтирмасдан 1000 доллар сўраётган бир пайтда, камтарин OnePlus A5000’ни 500 АҚШ долларидан юқори нархламаслиги кутилмоқда.

    Дарвоқе, иримчи хитойликлар, япониялик ва кореяликларнинг «4»дан қўрқишлари хусусида шу маълумки, Хитой тилида 4 рақами ҳамда «ўлим» сўзи бир хил, яъни «си» ёки «си-ванг» деб талаффуз қилинади. Шу боис, Хитойда кўпчилик меҳмонхоналарнинг 4-қаватида лифт, шифохоналарда 4-рақамли хона мавжуд эмас. Nokia компанияси ҳам Сингапур аҳолиси «4» рақамини ёмон кўргани учун бу ерда шу сонли бирорта телефон моделини тақдим қилмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойда нега 4 рақамидан қўрқишади? Ёки Galaxy S8’га «кушанда» тайёрлаётган OnePlus