
Илон Маскнинг инсон миясини компьютер билан боғлаш ишларини амалга оширувчи компанияни ташкил этиш режалари 17 апрель куни эълон қилинади. Шу ҳақдаги мақола Wait But Why сайтида жойлаштирилади. Тақдимот билан Тим Урбан шуғулланади. Айнан у Маскнинг Марсни ўзлаштириш режалари ва сунъий ақл хусусидаги ғоялари ҳақида ҳикоя қилиб берган эди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Бир неча ҳафта муқаддам Илон Маск компания ташкил этиш фикрини қўллаб-қувватлаган. Янги фирма нейрокомпьютер интерфейсини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу эса, инсонларни ақлли машиналар тараққиёти билан ҳамнафас боришларини таъминлаши керак. Neuralink компанияси ҳозирда бошланғич босқичида турибди. У ҳақда кўп нарса маълум эмас.
Бироқ, ушбу ғоя ҳақида айрим фикрлар сизиб чиққан. Масалан, компаниянинг асл мақсади мияга улаш мумкин бўлган қурилмани ишлаб чиқаришдан иборат. Шу билан инсон миясини тўлдириш мумкин бўлади. У ташқи кўринишларни ёдда сақлаш, янги қобилият ва тилларни бир неча сонияда ўрганиш имконини беради. Бундан ташқари, Альцгеймер каби касалликларини енгиш мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар