
Telegram мессенжерининг эронлик фойдаланувчилари мамлакат ҳудудида аудиоқўнғироқлар функциясини қўллашнинг имкони йўқолганлигидан шикоят қилди. Бу ҳақда TJournal'га таяниб Дарё хабар бермоқда.
Сервис бош директори Павел Дуровга кўра, муаммо Telegram маҳаллий провайдерлар томонидан блокировка қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, Дуров интернетни назорат қилиш билан шуғулланадиган Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам шундай ҳолат кузатилишини истисно этмади.
Маълумот учун, 2017 йил бошида Эрон Telegram оммалашган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда қайд этилди. Мессенжернинг маҳаллий аудиторияси ойига 40 миллион кишидан иборат бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.