20:59 / 17.04.2017
5 802

WhatsApp раҳбари Facebook’нинг 5 миллиард долларлик акцияларини сотиб юборди

WhatsApp раҳбари Facebook’нинг 5 миллиард долларлик акцияларини сотиб юборди
WhatsApp бош директори Ян Кум ўтган йилда Facebook’нинг 43 миллион дона акциясини сотиб юборди ёки ҳадя қилди. Бу ҳақда Recode АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига тақдим этилган маълумотларга асосан хабар берган. Ўша пайтда акциялар тўплами 5 млрд. доллардан ортиқроқ турган.

Кум 2016 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Facebook акцияларини сотиш бўйича ҳаммаси бўлиб 120дан ортиқ амалиёт ўтказди ҳамда 30 миллион донадан ортиқ қоғозни 3,7 млрд. долларга сотиб юборди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Қолган 12,6 млн. акциялар ҳадя қилиб юборилган, бироқ комиссияга тақдим этилган ҳужжатларда уларни ким олгани ошкор этилмаган.

Натижада Кумнинг Facebook’даги А синфида бўлган акциялари тўплами 2,6 фоиздан 1,2 фоизга камайди.

Эслатиб ўтамиз, Кум 2014 йилнинг бошида WhatsApp’ни Facebook компаниясига 19 млрд. долларга сотиб юборганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » WhatsApp раҳбари Facebook’нинг 5 миллиард долларлик акцияларини сотиб юборди