date

New Glenn ракетасининг портлаши старт мажмуасига жиддий зарар етказди

New Glenn ракетасининг портлаши старт мажмуасига жиддий зарар етказди

Канаверал бурнидаги ЛК-36 старт мажмуаси New Glenn ракетасининг портлаши оқибатида жиддий шикастланди. Воқеа жойидан олинган илк фотосуратларга кўра, хизмат кўрсатиш минорасининг асоси зарар кўрган, чақмоқ қайтаргич ва транспорт-ўрнатиш мачтаси эса бутунлай вайрон бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бундан ташқари, ёнилғи инфратузилмасида ҳам сезиларли шикастланишлар қайд этилган, сув минораси эса ёниб кетган. Газ чиқариш тизимининг ҳолати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Blue Origin компанияси айни дамда етказилган зарар кўламини баҳоламоқда.

Вайронагарчилик кўлами майдончада олиб борилаётган кейинги ишларни сезиларли даражада секинлаштириши мумкин. Blue Origin ушбу мажмуани реконструкция қилиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган эди. ЛК-36 мажмуаси New Glenn йиғиладиган заводдан атиги 14 км узоқликда жойлашгани сабабли, ушбу ҳодиса компания учун ҳам техник, ҳам ташкилий жиҳатдан оғир зарба бўлди.

Портлаш 28-май куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида, Флорида штатидаги 36-старт мажмуасида куч қурилмасини синовдан ўтказиш вақтида юз берган. Кучли чақнаш ва портлаш овози NASASpaceFlight.com трансляциясига муҳрланган. Blue Origin синовлар давомида "аномалия" юз берганини тасдиқлади, бироқ ходимлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Компания асосчиси Jeff Bezos айни дамда ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди. Ушбу муваффақиятсизлик New Glenn ракетасининг илк парвоз муддатларига қандай таъсир қилиши ҳозирча очиқланмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » New Glenn ракетасининг портлаши старт мажмуасига жиддий зарар етказди