NASA раҳбари New Glenn ракетаси портлашидан кейинги вайронагарчиликни кўздан кечирди

NASA администратори Жаред Исаакман Канаверал бурнига ташриф буюриб, яқинда New Glenn ракетаси портлаб кетган старт майдончасидаги вайронагарчилик кўламини вертолётдан туриб баҳолади. Ташриф давомида у Jeff Bezos асос солган Blue Origin компанияси муҳандислари ва ходимлари билан учрашиб, ЛК-36 майдончасидаги ҳолатни бевосита ўрганди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Исаакман ўз баёнотида аэрокосмик соҳа вакиллари айнан шундай мураккаб вазиятларда ва босим остида энг яхши натижаларни кўрсатишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, NASA мамлакатнинг стратегик мақсадларига эришиш учун шунчаки кутиб ўтирмайди, балки ҳамкорлар билан бирга муваффақиятсизликларни енгиб ўтишда фаол иштирок этади.
"Биз Blue Origin жамоасига тикланишда, ойга қўниш модулини ишлаб чиқишда ва New Glenn парвозларини хавфсиз тарзда қайта тиклашда ёрдам беришга қарормиз. Американинг коинотдаги энг буюк ютуқлари хатолардан қочиш эмас, балки уларни енгиб ўтиш натижасида қўлга киритилган", — деди NASA раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни кечқурун старт майдончасида New Glenn ракетаси портлаб кетган эди. Ҳозирда NASA ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Шунга қарамай, агентлик яқинда Blue Origin компаниясини ой базасини қуриш бўйича биринчи миссия учун ҳамкор сифатида танлаганини маълум қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!