Сунъий қуёш сари қадам: ITEР магнити -269 даражагача совутилди

Халқаро термоядровий лойиҳа — ITEР муҳандислари реакторни тайёрлашнинг энг муҳим босқичларидан бири, яни ўта ўтказувчан магнитларни синовдан ўтказишни бошладилар. Магнет Колд Тест Фасилитй мажмуасида оғирлиги 330 тонна бўлган биринчи улкан тороидал майдон ғалтаги ишчи ҳарорат — 4 Келвин (-269 °К) даражагача муваффақиятли совутилди. Бу мутлақ нол ҳароратдан атиги бир неча даража юқоридир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Синовларнинг асосий мақсади магнит тизимини реактор ичига якуний ўрнатишдан олдин унинг бенуқсон ишлашига ишонч ҳосил қилишдир. Ҳар бир магнитни текшириш тўрт ойдан олти ойгача вақт олади. Ушбу жараёнда мутахассислар ғалтакларга 68 кА гача ток бериб, уларнинг келажакдаги иш режимларини симуляция қиладилар. Айнан шу магнит тизими реактор ичидаги ўнлаб миллион даражагача қизийдиган плазмани ушлаб туришга хизмат қилади.
ITEР лойиҳасида 18 та улкан Д-симон тороидал майдон ғалтаги, олтита полоидал ғалтак ва марказий соленоиднинг олтита модули қўлланилади. Бутун тизим 51 Г Ж гача энергия тўплаш қувватига эга. Магнитлар ниобий-қалай ва ниобий-титан қотишмаларидан тайёрланган бўлиб, суюқ гелий ёрдамида совутилганда электр қаршилигини деярли йўқотади. Бу эса минимал энергия сарфи билан қувватли магнит майдонларини яратиш имконини беради.
Ўта ўтказувчанлик ҳолати жуда аниқ шароитларни талаб қилади. Агар ҳарорат ёки ток рухсат этилган меъёрдан ошса, "кванч" ҳодисаси — ўта ўтказувчанлик хусусиятининг кескин йўқолиши ва катта миқдорда иссиқлик ажралиши юз бериши мумкин. Шу сабабли, синовлар давомида хавфсизлик тизимларининг бундай ҳолатларни сониянинг улушларида аниқлаш қобилияти ҳам текширилмоқда.
ITEР бош директори Piетро Барабасчи таъкидлашича, бундай ёндашув реакторни якуний йиғишдан олдин хавфларни камайтиришга ёрдам беради. Ушбу тажриба нафақат ITEР лойиҳаси, балки бутун дунёда ишлаб чиқилаётган келажакдаги тижорий термоядровий электр станциялари учун ҳам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!