Samsung икки ҳафтада Galaxy S8 смартфонларининг 1 миллионлик буюртмасининг ярмидан камроғини қоплади. Соҳа манбалари буни янги смартфонга бўладиган талабни прогноз қилишдаги хатолик билан боғлашмоқда.
Samsung Electronics компаниясининг янги Galaxy S8 смартфонига бўладиган талабни нотўғри баҳолаши уни етказиб беришда тақчиллик юзага келишига олиб келди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги соҳадаги манбаларига асосланиб, хабар берди.
Мижозлар 7 апрелдан бошлаб Galaxy S8 смартфонига олдиндан буюртма бериш имконига эга бўлишди. Компания 11 кун ичида уларга янги смартфонни етказиб беришга ваъда берди - бу муддат қурилмани мобил алоқанинг маҳаллий операторларида рўйхатдан ўтказиши учун керак.
Бироқ олдиндан буюртмалар сони 1 миллион кўрсаткичидан ошиб кетгач, компания смартфонларни ўз вақтида етказиб бера олмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари, агентликнинг таъкидлашича, смартфонлар билан бирга кетувчи реклама маҳсулоти фақатгина бошқалардан аввалроқ буюртма қилган кишиларгагина берилади. Yonhap маълумотларига кўра, Galaxy S8 Samsung смартфонига олдиндан берилган 1,04 миллион буюртмадан фақат 400 минг донасини бажариш уддаланган.
Шанба куни Samsung Galaxy Note 7 64 GB Galaxy S8 ва Galaxy S8 Plus'ни рўйхатдан ўтказиш ва табиийки, етказиб бериш санаси 30 апрелгача узайтирилиши ҳақида расман маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди