date

А Шортфалл оф Гравитас кемасига Falcon 9 муваффақиятли қўнди

А Шортфалл оф Гравитас кемасига Falcon 9 муваффақиятли қўнди

ЖеррйPiкеПҳото саҳифаси муаллифи дондан олинган юқори сифатли видеоларни эълон қилди. Унда Falcon 9 ракетасининг биринчи поғонаси А Шортфалл оф Гравитас учувчисиз кемаси палубасига муваффақиятли қўнганидан сўнг тасвирланган. Видеолар юқори аниқликда ва сониясига 60 кадр частотада юкланган бўлиб, кеманинг Атлантика океани орқали Флорида штатидаги Канавирал портига тортиб кетилаётганини кўриш мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Falcon 9 (Б1085) биринчи поғонаси Starlink 10-53 миссияси доирасида ўзининг 16-парвозини амалга оширди. Ракета 29-май куни Канавирал бурнидаги СЛК-40 майдончасидан старт олиб, орбитага 29 та Starlink в2 Mini сунъий йўлдошини олиб чиқди. Стартдан тахминан 8,5 дақиқа ўтгач, поғона Атлантика океанидаги платформага муваффақиятли қўнди.

Ҳозирги вақтга келиб, А Шортфалл оф Гравитас (АСОГ) учувчисиз денгиз платформаси Falcon 9 ракеталарининг 150 дан ортиқ муваффақиятли қўнишини қабул қилди. SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдошларини учиришда кўп марта ишлатиладиган технологиялардан фаол фойдаланишда давом этмоқда. Портга қайтгач, бустер навбатдаги парвозга тайёрлаш учун юборилади.

Аввалроқ SpaceX янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди: 31-май куни Ванденберг космодромидан Starlink сунъий йўлдошларининг жорий йилдаги 50-учирилиши амалга оширилди. Компания ҳозирда сунъий йўлдош миссияларини ўртача ҳар уч кунда бир марта амалга оширмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » А Шортфалл оф Гравитас кемасига Falcon 9 муваффақиятли қўнди