Россияда сунъий йўлдош орқали мобил алоқа синовлари бошланади

Россияда сунъий йўлдош орқали мобил алоқа синовлари бошланади

Россиянинг «Билайн» оператори ва «Бюро 1440» компанияси 2026-йилнинг кузида сунъий йўлдош алоқасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа ҳақидаги маълумотлар Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида эълон қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«Билайн» бош директори Сергей Анохиннинг сўзларига кўра, сунъий йўлдош алоқа каналларидан анъанавий телекоммуникация инфратузилмасини қуриш иқтисодий жиҳатдан фойдасиз бўлган ҳудудларда фойдаланилади. Бу, биринчи навбатда, оптик толали линияларни ётқизиш катта харажат талаб қиладиган чекка ҳудудларга тегишлидир.

«Икс холдинг» раҳбари Алексей Шелобковнинг таъкидлашича, сунъий йўлдошлар гуруҳи нафақат бориш қийин бўлган ҳудудларни интернет билан таъминлаш, балки захира алоқа канали сифатида ҳам кўрилмоқда. Бундай ёндашув тармоқ инфратузилмасининг барқарорлигини оширишга ва муҳим объектлар учун хатарларни камайтиришга хизмат қилади.

«Бюро 1440» ҳозирда паст орбитали сунъий йўлдошлар орқали маълумот узатиш тизимини яратиш устида ишламоқда. Келажакда ушбу тизим бутун мамлакат бўйлаб кенг полосали алоқани таъминлаши ва мавжуд ер усти телеком инфратузилмасини тўлдириши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Россияда сунъий йўлдош орқали мобил алоқа синовлари бошланади – Zamin.uz, 06.06.2026