NVIDIA GeForce RTX 50 Супер видеокарталари 2027-йил бошида чиқади

NVIDIA GeForce RTX 50 Супер видеокарталари 2027-йил бошида чиқади

Тайваннинг BenchLife.info нашри ўзининг ишончли манбаларига таяниб, NVIDIA компанияси GeForce RTX 50 сериясининг Супер версияларини 2027-йилнинг бошида тақдим этишини маълум қилди. Катта эҳтимол билан, янги қурилмалар СEС 2027 кўргазмаси доирасида намойиш этилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

GeForce RTX 50 Супер линиясидаги энг муҳим янгиланишлардан бири бу хотира ҳажмининг сезиларли даражада ошишидир. Маълумотларга кўра, GDDR7 хотира стандарти қўлланиладиган ушбу карталарда хотира ҳажми 16 GB дан 24 GB гача кўтарилади.

Шунингдек, аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, линияда 12 GB хотирага эга RTX 5060 версияси ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи стол усти компьютерлари (ПК) учун RTX 5060, 5070, 5070 Ти ва 5080 серияларининг Супер моделларини чиқаришни режалаштирмоқда.

Ҳозирча видеокарталарнинг мобил (ноутбуклар учун) версиялари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. NVIDIA ўзининг янги архитектураси орқали график унумдорлик ва энергия самарадорлиги борасида янги стандартларни ўрнатишни мақсад қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар