Google Photos хизматида сунъий интеллект асосидаги рақамли гардероб ишга тушди

Google Photos сервисида фойдаланувчилар учун янги ва қулай функция — Вардробе (Гардероб) босқичма-босқич жорий этила бошланди. Ушбу восита фойдаланувчининг кийим-кечак ва аксессуарларини рақамлаштириш, мавжуд буюмларни таҳлил қилиш ҳамда тайёр образларни таклиф қилиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирча ушбу функциядан фойдаланиш имконияти чекланган. Янгиликдан фақат Google Оне AI Pro ва AI Ultra пуллик тариф режалари обуначилари фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, хизмат ҳозирча фақат Android қурилмалари эгалари учун очиқ, iOS платформаси учун эса қўллаб-қувватлаш тизими кейинроқ жорий этилиши режалаштирилган. Географик жиҳатдан лойиҳа АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда старт олди.
Функцияни фаоллаштириш учун фойдаланувчи ҳисоби минтақада белгиланган ёш чегарасига мос келиши керак. Шунингдек, Google Photos созламаларида Фасе Групс (Юзлар гуруҳи) функцияси ёқилган бўлиши ва фойдаланувчи ўз юзини тасдиқлаши лозим. Бу тизимга суратлардаги кийимларни айнан қайси инсонга тегишли эканини аниқ идентификация қилиш учун зарурдир.
Вардробе ишлаш принципи фойдаланувчининг барча кийимлари асосида рақамли каталог яратишга асосланган. Сунъий интеллект алгоритмлари охирги 4 йил ичидаги суратларни сканерлаб, кийимларни танийди ва уларни тоифаларга ажратади. Энг асосийси, фойдаланувчилар ўз рақамли аватарларида кийимларни виртуал кийиб кўришлари ва янги услубларни синаб кўришлари мумкин.





























Изоҳлар 0
…