Хитойлик инженерлар сув остида Hyperloop қуришни таклиф қилди

  • 29 апрель 2017, 15:00
  • 4 041
  • Технология
  • Хитойлик инженерлар сув остида Hyperloop қуришни таклиф қилди
    Хитой темир йўл транспорти институти келтирган дастлабки ҳисоб-китобларга ишонадиган бўлсак, мамлакатда Hyperloop принципида ишловчи вакуумли транспортни қуриш мумкин. Энг муҳими, барча керакли жиҳозлар ва инфраструктурани ишлаб чиқиш ва ўрнатишдир. Тезюрар поездга ўтириб, Хитойдан Тайвангача 13 дақиқада етиб борса бўлади, деб ёзади Carzone.uz.

    Элон Маскнинг ғояси хитойлик инженерларга ёққан кўринади. Америкаликларнинг панжасига панжа урмоқчи бўлган хитойлик констукторлар лойиҳасида 180 кмлик тоннел барпо этиш кўзда тутилган.

    Янги поезд хитойликларнинг йўлини яқин қилади ва оғир юкларни ташишда янги имкониятлар эшигини очади. Назарий жиҳатдан унинг тезлиги соатига 2 минг км.

    Қайтарамиз: бу ҳозирча лойиҳа. Аммо хитойликлар бир ишга қасд қилса, уддаламасдан қўймайди. Ҳақиқий “Гиперлуп” биринчи бўлиб Хитойда қурилиши эҳтимолини ҳам рад этиб бўлмайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойлик инженерлар сув остида Hyperloop қуришни таклиф қилди