12:51 / 30.04.2017
6 160

120 соат ичида дунё бўйлаб саёҳат: россиялик бизнесмен рекорд ўрнатиш ниятида

120 соат ичида дунё бўйлаб саёҳат: россиялик бизнесмен рекорд ўрнатиш ниятида
Апрель ойи охирида «Ренова» гуруҳи раҳбари Виктор Вексельберг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда Ер бўйлаб парвоз қилиш учун Қуёш батареяларида ҳаракатланувчи учиш аппаратини яратиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади “Дарё” нашри.

Бизнесмен ҳаво кемаси Ер курраси бўйлаб парвозни 120 соатда амалга ошириб, янги жаҳон рекордини ўрнатишини маълум қилди.

2016 йилнинг ёзида дунё бўйлаб саёҳатни якунлаган Solar Impulse 16 марта қўнишга мажбур бўлган эди. «Ренова» эса қўнмасдан парвоз қилишни назарда тутмоқда.

Россия лойиҳаси уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилмоқда: биринчи босқичда баландда учишга мослаштирилган лаборатория яратилади. Иккинчи босқичда учиш аппаратини ишлаб чиқиш ва барпо этиш, учинчи босқичда эса Ер бўйлаб парвоз амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 120 соат ичида дунё бўйлаб саёҳат: россиялик бизнесмен рекорд ўрнатиш ниятида