Google янги технологияларни жорий этиш орқали Нью-Йоркда турмуш шароитларини яхшилаш билан шуғулланмоқчилигини эълон қилди. Бунинг учун мустақил стартап — Sidewalk Labs яратилди ва унга Bloomberg’нинг собиқ ижрочи директори Дэн Докторофф раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «3dnews.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Sidewalk Labs’нинг илк қадами Нью-Йоркда Интернетга Wi-Fi орқали тезкор уланиш билан шуғулланувчи икки компания — Control Group ва Titan Outdoor’ни сотиб олишда бош инвестор тариқасида қатнашиш бўлди. Шундан сўнг уларнинг барчаси Intersection номли янги компанияга бирлаштирилди.
Ушбу компанияга таксофон ва автобус бекатларидан Wi-Fi-пунктлари ўрнида фойдаланишни кўзда тутувчи LinkNYC номли лойиҳани амалга ошириш топширилди. Янги пунктларнинг вазифалари қаторига мамлакат ичида бепул қўнғироқларни амалга ошириш, мобил телефонларни қувватлантириш, экранларда шаҳардаги хизматлар тўғрисида ахборот бериш ва бошқалар ҳам киради.
Шаҳарда 10 000 тача шундай пункт жойлаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш йил охиригача якунига етказилади. Агар у муваффақиятли чиқса, АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам бу тажриба оммалаштирилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди