
МТС компанияси “Телефон.ру” лойиҳасини қайтадан бошламоқчи, деб ёзади Kun.uz. Айтилишича, бу “Евросеть” ва “Связной” тармоқларининг МТСнинг асосий рақобатчилари – “Мегафон” ва “Вимпелком” билан яқинлашиши туфайли илгари сурилган ташаббусдир.
“Ведомости” нашрининг хабар беришича, ушбу бренд остида янги чакана савдо нуқталари тармоғи яратилади. Тармоқ телефонлар ва шартномалар сотишга ихтисослаштирилади ва “Евросеть” тармоғининг рақобатчисига айланади.
Нашр манбаларидан маълум бўлишича, тармоқ доирасида минглаб чакана савдо салонлари яратилади.
Шу билан бирга, лойиҳани амалга ошириш борасидаги якуний қарор қабул қилинмагани айтилмоқда.
Бундан ташқари, “Мегафон” вакили Алия Бекетованинг сўзларига қараганда, Telephone.ru домени айнан “Мегафон”га тегишлидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар