
Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими бошлиғи Равшан Тошмуродовнинг «Самаркандский вестник» газетасига берган интервьюсига кўра, яқин кунлар ичида Самарқандда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузилганини фото ва видеоқайдга олувчи тизим ишга туширилади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.
«Худди Тошкентдагидек, видеокузатув камералари ва светофорлар ягона механизмга бирлаштирилади. Пойтахтдагидан битта фарқи — ушбу механизм узлуксиз ишлаб туриши учун шаҳар чорраҳаларига қуёш нуридан қувват олувчи батереялар ўрнатилмоқда», — деган Р.Тошмуродов ўз интервьюсида.
Р.Тошмуродовнинг интервьюда билдиришича, янги тизимга уланган светфорларнинг ишчи фаолиятини оптималлаштириш натижасида шаҳар йўлларнинг ўтказиш қобилияти ҳам ошади. Бу эса транспорт воситаларининг светофор билан тартибга солинган чорраҳаларда туриб қолишини 20–25 фоизга қисқартириб, чиқинди газларнинг ҳавога учишини 5–15 фоизга, ёқилғи сарфини ҳам шунчага камайишига олиб келади. Ўз-ўзидан бу шаҳарнинг экологик аҳволига ижобий улуш қўшади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар