14:53 / 16.05.2017
7 342

Uzcard QIWI тизимига уланади: пулларни долларда нақдлаштириб олиш имкони пайдо бўлади

Uzcard QIWI тизимига уланади: пулларни долларда нақдлаштириб олиш имкони пайдо бўлади
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яқин орада янги хизматни ишга туширади. У Uzcard пластик карталари эгаларига уни QIWI пул ўтказмалари тизими билан боғлаш имконини беради. Бу ҳақда Кун.uz’га банк вакили хабар берди.

Ушбу хизмат асосан Ўзбекистоннинг Россия ҳудудида ишловчи, ҳамда ишлаб топган пулларини ўз юртига юборадиган фуқароларига мўлжалланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун UzCard’нинг сўмли карталарида валюта ҳисоби очилади, у ерга Россиядан пуллар рублда келиб тушади ва QIWI тўлов тизимининг ўтказма вақтидаги курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Маблағларни Ўзбекистон ҳудудидаги махсус терминалларда нақдлаштириб олиш мумкин бўлади.

Банк вакили сўзларига кўра, маблағларни ўтказишнинг бундай жараёни анча қулай ва хавфсиз бўлиб, пулни банк иш вақти ва иш кунидан қатъи назар юбориш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Uzcard QIWI тизимига уланади: пулларни долларда нақдлаштириб олиш имкони пайдо бўлади