
Россиялик каскадёр Геннадий Кочерга ўғли Сергей билан Голливуднинг "Трансформерлар" фильмидаги "Оптимус Прайм" номли трансформерни "Лада" автомобили негизидаги вариантини яратди. Рус трансформери Орёлдаги трюклар шоусида тақдим қилинди.
Кочерга ўзи яратган робот-автомобилга "Оптимус Геннадьевич Праймов" деб ҳазиломуз ном берди. Трансформер юриб кетаётганда автомобилдан робот кўринишга бир неча сонияларда айлана олади. Машина ҳаттоки иккита пулемёт билан ҳам жиҳозланган.
Каскадёрнинг айтишича, у трансформерни яратишда Сингапурда сотиб олган ўйинчоқ автомобилдан илҳом олган. Айнан шундан кейин каскадёр ушбу лойиҳани амалга ошира бошлаган. Кочерга худди шу ғоя асосида камида яна иккита трансформер яратмоқчи.
[media=https://youtu.be/gXpJDCAncR4] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар