
Apple компанияси бир смартфондан иккинчи смартфонга пул ўтказиш технологиясини патентлаштирди. Бу ҳақда «Patently Apple»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
iPhone эгалари Wallet дастури орқали пул ўтказишлари мумкин бўлади. Верификация сифатида мижозларга бармоқ изларидан ёки телефон учун паролдан фойдаланиш таклиф этилади.
iPhone фойдаланувчиси дастур ёрдамида телефонга боғланган картани танлаб, пул ўтказиш операциясини таклиф этилган усуллардан бири орқали тасдиқлаши мумкин. Тўловни қабул қилувчи ўтказилаётган сумма ва барча тўлов маълумотлари билан танишиши мумкин бўлади.
Қайд этилишича, Wallet дастури эски Passbook хизмати негизида ишлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар