06:30 / 30.05.2017
6 538

Янги ақлли, чўнтакбоп смартфоннинг асосий хусусиятлари

Янги ақлли, чўнтакбоп смартфоннинг асосий хусусиятлари
1 июнь куни Lenovo компаниясининг Moto брендидаги Moto Z Play смартфони ўрнини эгаллаши кутилаётган Moto Z2 Play смартфонининг кўргазмаси бўлиб ўтади. Технология оламини камхаражатлиги ҳамда сифати юқорилиги билан забт этаётган ушбу смартфон ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Lenovo аввалига Moto Z2 ва Z2 Force планшетлари кўргазмасини ўтказишни режалаштирганди, лекин компания модулли смартфонлар кўргазмасини ўтказишни жоиз деб топди. Moto Z2 Play смартфонининг аввалги моделидан фарқи шундаки, орқа панели тўлиқ металл билан қопланган. Бармоқ изи сканери эса аввалгидек дисплей остида жойлашган.

Шунингдек, янги Moto Z2 смартфони Moto Mods вазифасини сақлаб қолган бўлиб, орқа панелда магнит майдони жойлашган. Магнит майдонига эса ҳар хил декоратив аксессуарлар ёки Hasselblad камера модули, JBL колонкаси, қўшимча аккумулятор, прожектор ва шу каби қўшимча аксессуарларни жойлаш мумкин.

Moto Z2 Play смартфонининг асосий хусусиятлари қуйидагича:

Дисплей: 5,5 дюйм, Full HD сифатда;

Процессор: Snapdragon 626 - 8 ядер Cortex-A53, 2,2 ГГц;

Хотира: 4 ГБ тезлик хотираси ва 64 гб ички хотира;

Камера: 12 МП асосий, f/1,7 ва 5 МП олд камера;

Аккумулятор: 3000 мач.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги ақлли, чўнтакбоп смартфоннинг асосий хусусиятлари