10:04 / 06.06.2017
6 583

Apple янги iPad Pro’ни намойиш этди: унда ҳужжатларни ҳам имзолаш мумкин

Apple компаниялари iPad Pro профессионал планшетининг янги версиясини тақдим этди. Қурилма янгиланишнинг динамик частотасига эга бўлган 10,5 дюймли экранга эга. Планшет WWDC 2017 ишлаб чиқарувчилар учун ҳар йилги анжуман давомида намойиш этилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Apple янги iPad Pro’ни намойиш этди: унда ҳужжатларни ҳам имзолаш мумкин
Қурилманинг олти ядроли процессори планшетдаги графикани яхшилашга имкон беради: iPad Pro’нинг аввалги авлоди билан солиштирганда 40 фоизга ва биринчи iPad’дан 500 баробарга яхшироқ.

Экран атрофидаги рамкалар 40 фоизга камайди. Ишлаб чиқарувчилар бунинг ҳисобидан нафақат экранни 10,5 дюймга қадар кенгайтира олишди, балки унга тўла ҳажмли виртуал клавиатурани ҳам жойлаштиришди. Планшетга уланувчи жисмоний клавиатура ҳам эндиликда тўла ҳажмли бўлади.

Янги iPad Pro’да Apple Pencil “ақлли қалам” билан ишлаш ҳам яхшиланди. Фойдаланувчилар нафақат қўлда изоҳ ёзиб қолдиришлари ва скриншотларда белги қўйиб қўйишлари, балки ҳужжатларни камера ёрдамида сканердан ўтказиб, уларни Apple Pencil ёрдамида қурилманинг ўзида имзолашлари ҳам мумкин.

iPad Pro янги функцияларининг катта қисми iOS 11 янгиланиши билан боғлиқ. У ўз ичига объектларни иловалар орқали олиб ўтиш имкониятига эга кўп вазифалилик, шунингдек, барча сақлаш жойларини бир иловага жамлаган Files утилитасини қамраб олади.

Янги iPad Pro’нинг нархи 649 доллардан бошланади. 13 дюймли версиядаги янгиланган планшетнинг максимал комплектацияси 1099 долларга тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple янги iPad Pro’ни намойиш этди: унда ҳужжатларни ҳам имзолаш мумкин