Америкалик ихтирочи музқаймоқ учун мини музлатгич яратди

Ёзнинг иссиқ кунларида музқаймоқ тез эриб кетиши кўпчиликка таниш муаммо. Америкалик ихтирочи эса бунинг ўзига хос ечимини таклиф қилди — кийимга маҳкамланадиган кичик музлатгич.

Қурилма шим ёки шортга ўрнатилади ва музқаймоқни салқин ҳолатда сақлашга ёрдам беради. Шу тариқа уни кўчада еб юришда эриб кетишидан асраш мумкин.
Ғайриоддий ихтиро айниқса ёзда музқаймоқни яхши кўрадиганлар учун қизиқ ечим бўлиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…