400 долларлик робот ўрдак уйда юриб буюм ташийди

Сунъий интеллект соҳасидаги Hugging Face жамоаси Microduck номли ғайриоддий роботни тақдим этди. Кичик робот ташқи кўриниши билан ўрдакни эслатади ва хона бўйлаб мустақил ҳаракатлана олади.
Microduck турли буюмларни тумшуғи орқали кўтариши, йиқилгандан кейин қайта тура олиши ва ҳатто роликда учиши мумкин. Роботга янги ҳаракатлар ва турли «трюк»ларни ҳам ўргатиш имконияти мавжуд.
Унинг бўйи 25 сантиметр бўлиб, ичига 15 та мотор, камера, LiDAR ва ҳаракатни кузатувчи сенсорлар ўрнатилган. Microduck 800 граммгача бўлган енгил буюмларни кўтариши мумкин.
Роботнинг дастлабки нархи 399 доллар, яъни тахминан 400 долларни ташкил этади. Microduck очиқ кодли бўлиб, фойдаланувчилар уни қайта дастурлаб, янги кўникмаларни ўргатиши мумкин.
Кичик «ақлли ўрдак»нинг асосий вазифаси оғир уй ишларини бажариш эмас, балки робототехника ва сунъий интеллект билан тажриба ўтказиш учун қизиқарли платформа бўлишдир.






























Изоҳлар 0
…