date

Facebook шамол энергиясида ишлайдиган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуради

Facebook шамол энергиясида ишлайдиган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуради

Facebook ижтимоий тармоғи тўлиқ шамол энергиясида ишловчи маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини қуришини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.

Катта миқёсдаги бу қурилиш учун Техас штатининг Форт-Уорт шаҳри танлаб олинди. Лойиҳани амалга ошириш учун компания 500 млн доллар ажратади. Қурилиш тугагандан кейин объектнинг умумий майдони 450 минг кв метрни ташкил қилади.

Facebook нинг бешинчи сондаги бу янги маълумотларни қайта ишлаш маркази дунёдаги энг замонавий марказлардан бири бўлади ва умумий миқдори 1,4 млрд га етадиган ўз фойдаланувчилари учун маълумотлар билан алмашиш имкониятларини кенгайтиради.

Марказда бошланғич босқичда 40 киши ишлаши режалаштирилмоқда.

Форт-Уортда қуриладиган бу янги марказ Facebook учун АҚШ ҳудудидаги 4-марказ бўлади, яна учта марказ Орегон, Айова ва Шимолий Каролина штатларида жойлашган. Компаниянинг хориждаги ягона маркази Швецияда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook шамол энергиясида ишлайдиган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуради