date

Beeline абонентлари “6 000 бонус!” акцияси бўйича минглаб мегабайт, дақиқа ва SMS‘ларни қўлга киритадилар

Beeline абонентлари “6 000 бонус!” акцияси бўйича минглаб мегабайт, дақиқа ва SMS‘ларни қўлга киритадилар

2015 йил 16 июл, Тошкент. Beeline “6 000 бонус!” акциясини ишга туширди. Энди янги Samsung S6 edge ёки Samsung Galaxy S6 flat смартфонларидан бири ҳарид қилинганда уланган кундан бошлаб уч ой давомида абонент бонусли 2 000 мегабайт, тармоқ ичида 2 000 дақиқа ва 2 000 SMS‘ни қўлга киритади.

“Samsung инновацион девайсларидан фойдаланувчилари учун бу ажойиб бонус. Шундай акциялар – стратегиямизнинг бир қисмидир, ва яқин вақт мобайнида ўз абонентларимизни кўп қизиқ таклифлар билан ҳурсанд қилишни режалаштирганмиз. Улар ҳақида биринчи бўлиб Beeline Uzbekistan мобил иловаси, компания сайти ва ижтимоий тармоқлардаги корпоратив саҳифалардан хабар топиш мумкин”, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Акция 2015 йилнинг 30 сентябр кунига қадар давом этади. Шунда бонусларни қўлга киритиш учун берилган купон 2015 йилнинг 15 октябрига қадар амал қилади. Хизмат ёқтирилган чоғда бонуслар янги ёқилган, ёки аввалдан мавжуд бўлган рақамга берилади, кейин эса ҳар ойнинг биринчи санасида бонуслар берилади. Биринчи ойда хизмат ёқилган санадан қатъий назар бонусларнинг тўлиқ хажми берилади. Қолган бепул мегабайтлар хажмини билиш учун - *103# кодини териш, қолган бепул SMS‘лар хажмини билиш учун - *105# кодини териш, қолган бепул дақиқалар хажмини билиш учун - *106# кодини териш лозим.

Бонуслар фақат “Жуда оддий!” тариф режасида амал қилади ва Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида берилади. Қайта рўйҳатдан ўтиш ёки ишлатилган телефонлар учун бонуслар тақдим этилмайди.

Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида ва Beeline Uzbekistan иловасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline абонентлари “6 000 бонус!” акцияси бўйича минглаб мегабайт, дақиқа ва SMS‘ларни қўлга киритадилар