YouTube'нинг Gizmo Slip канали видеоблогерлари энг машҳур уч флагман смартфонини фавқулодда синовдан ўтказди. iPhone 7, Samsung Galaxy S8 ва Google Pixel XL микротўлқинли печда электромагнит майдон билан таъсир кўрсатилган синовдан ўтказилди.
Синовчилар уч девайснинг барини микротўлқинли печга жойлаб текширишди, муайян вақтдан кейин қурилмаларнинг фаолиятида муаммолар юзага кела бошлади ва ишдан чиқишнинг ташқи белгилари намоён бўлди. Икки сониялик нурланишдан кейин iPhone 7 смартфони ўчиб, қайта ёқилди. Беш сония барча смартфонларнинг ўчиши учун етарли бўлди.
Тадқиқотчилар iPhone 7 ва Pixel XL смартфонларини қайта ёқишга муваффақ бўлишган бўлишса, Galaxy S8 тўлиқ ишдан чиқди.
Тестни давом эттириш микротўлқинли печ ичидаги икки "омон қолган" смартфоннинг уч сониядаёқ ўчишига олиб келди. Бу синов босқичидан кейин Google'нинг Pixel XL қурилмаси қайта ёқилмади. iPhone 7 эса ёқилиб, одатдагидек хизмат кўрсатишда давом этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?