12:59 / 25.06.2017
5 715

Туркия ва Греция хакерлари ўртасида киберуруш бошланди

Туркия ва Греция хакерлари ўртасида киберуруш бошланди
Туркия ва Греция хакерлари ўртасидаги кураш 23 июнь куни Греция бош вазири сайтига уюштирилган киберҳужумдан кейин авж олди. Бу ҳақда «Грециянинг Star» телеканалига таяниб «Qalampir.uz» хабар берди.

23 июнь куни Греция бош вазири сайти бир неча соатга иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Туркиялик хакерлар гуруҳининг маълум қилишича, улар сайтни Грецияда Истанбулдаги Айя София ибодатхонасида Қуръони Карим ўқилгандан сўнг норозилик юз бергач, бузиб киришган. Улар сайтни бузиб кириб, ичига “София Она бизники” дея ҳабар қолдиришган.

Кейинчалик бош вазир матбуот хизматининг сайтида муаммолар бўлганини тасдиқлади, лекин хакерлик ҳужуми қачон уюштирилгани ва бошқа тафсилотлар ҳақида ошкор қилишдан бош тортишди.

Туркия ҳакерлари ҳужуми бўлиб ўтгандан сўнг “Anonymous” хакерлик гуруҳининг Грециядаги вакиллари Facebook саҳифасидаги манзилида бўлган воқеаларни жавобсиз қолдирмаслигини айтган.

“Сизлар бизнинг бир дона сайтимизни издан чиқардингиз, биз эса сизларнинг юзлаб сайтларингизни издан чиқаришга ваъда берамиз”, дейилади Anonymous Greece хабарида.

Шундан сўнг Anonymous Greece хакерлик гуруҳи Туркиянинг www.yirmidort.tv телеканали сайтини бузиб кирди ва бу фақат бошланиши дея ҳабар қолдирди.

“Биз энди бошладик. Туркияга хуш келибсиз! Муқаддас София грекларга тегишли. Сизлар ҳеч нима қила олмайсизлар. Греклар сизлардан кучли”, дея хабар қолдирган Anonymous Greece гуруҳи.

Туркия маҳаллий телеканалларининг маълум қилишича, тез орада Туркия сайтларига кенг кўламли киберҳужумлар уюштирилиши хавфининг эҳтимоли юқори бўлиши мумкин .

Греция ТИВ пайшанба куни Муқаддас София ибодатхонасида Қуръон ўқилишини қоралади ва Туркияни масжидни жаҳон маданияти меросига айлантиришга қаршилиги ва миллатлараро ҳамжамиятни таҳқирлашда айблади. Анқара бунга жавобан айбловни рад этиб, Грецияни динлараро бағрикенглик ва мусулмонлар ҳуқуқларини бузишда айблади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Туркия ва Греция хакерлари ўртасида киберуруш бошланди
ePN