4 915
Олимлар: ҳаттоки ўчириб қўйилган смартфон ҳам кишиларнинг ақлий салоҳиятига зарар етказади
Инсон ёнида ҳаттоки ўчириб қўйилган смартфон бўлса ҳам, ақлий вазифаларни ёмон бажаради. Олимлар бундай хулосага кишиларни ўзлари яхши кўрган гажетлар ёнида масалаларни ечириб кўриб келишган. Тадқиқот натижалари Journal of the Association for Consumer Research журналида эълон қилинди.
Тажрибаларда компьютерлар монитори олдида ўтирган иштирокчилардан диққатли бир жойга тўплаш талаб этилувчи вазифаларни бажариш сўралди. Барча қатнашчилардан ўз гажетларини шовқинсиз режимга қўйиш ва уларни ёки столга экранини пастга қаратиб, ёхуд сумка ва чўнтакка солиб қўйиш ёки бошқа хонага олиб чиқиб қўйиш талаб қилинди. Натижаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, телефонини бошқа хонага олиб кириб қўйганлар, вазифани яхшироқ уддалашган бўлса, гажетларни столнинг устига қўйиб қўйганлар, уни чўнтак ёки сумкада сақлаганлардан бироз яхшироқ натижа кўрсатишди.
«Сизнинг онгингиз смартфон ҳақида ўйламайди, бироқ, аниқ бир нарса ҳақида ўйлашни талаб этувчи бу жараён, сизнинг ақлий ресурсларингиз бир қисмини тортиб олади», - дея аниқлик киритди тадқиқот муаллифи Эдриан Уорд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?