Дунёдаги энг машҳур браузерлар орасида биринчилик Google Chrome'га насиб этди. Бу ҳақда Neowin.net порталига асосланиб Кун.уз хабар берди.
NetMarketShare ва StatCounter тадқиқот фирмалари ҳисоботларига кўра, Google браузери улуши бир йилда 10,84 фоизга ошган. 2016 йилнинг июлида у 48,56 фоизни ташкил қилган, 2017 йилнинг июнида эса 59,49 фоизга ўсган.
Иккинчи ўринни аввалгидек Internet Explorer браузери эгаллади. Шундай бўлса-да, у ўз позицияларини йўқотган. Унинг улуши 14,81 фоизга камайган. 2017 йилнинг июнида у бозорнинг учдан бир қисмини (31,65 фоизини) эгаллаган бўлса, шу йилнинг май ойида бу кўрсаткич 16,84 фоизга пасайган.
Учинчи ўринда - Firefox браузери бўлиб, у ўз кўрсаткичларини 4,22 фоизга (7,8 дан 12,02 фоизга) оширган. Бошқа браузерлар орасида икки йилдан буён Windows 10 билан бирга етказилувчи Microsoft Edge бозорнинг тахминан 5 фоизини эгаллайди. Қолган 3,5 фоиз - Safari браузерига қарашли.
Таъкидлаш жоизки, ушбу статистик маълумот 20 минг (NetMarketShare) ва 2,5 миллион (StatCounter) сайт маълумотлари асосида олинган. Шу боис улар реал вазиятни тўлиқ ифодалай олмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»