Электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Lucid Motors компанияси 1000 от кучига Air электрокарининг соатига 377,29 км тезликка эришгани қайд этилган видеони намойиш этди. Ишлаб чиқарувчи апрель ойида ушбу автомобилнинг соатига 350 кмга чиққанини кўрсатган эди. Бироқ, ўшанда тезлик дастурий таъминот воситасида чеклангани маълум бўлди. Янги натижа ушбу автомобилнинг ҳақиқий энг юқори тезлигидир.
Синов жараёни Оҳайо штатидаги махсус айлана тезлик йўлида бўлиб ўтган. Унда тест прототипидан фойдаланилган.
Lucid Motors компаниясида таъкидлашларича, юқори натижага қарамай, бу серияли автомобиль эга бўладиган якуний энг юқори тезлик эмас. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи қандай тезлик бирлигини энг юқори натижа сифатида қайд эитиши ҳам номаълум.
Lucid Air электрокари ўтган йилда намойиш қилинган эди. 4 эшикли машинага жами 1000 от кучли 2та электромотор ўрнатилган. У соатига 100 км тезликка 2,5 сонияда эришади. Аввалроқ, автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 315 кмни ташкил этиши хабар қилинган эди.
Серияли автомобилга 2 тўплам аккумулятор ўрнатилади. Уларнинг ҳажми 100 ёки 130 кВт*соатни ташкил этади. Автомобиль бир марта қувватлангач, 640 километрлик масофани ортда қолдира олади.
Lucid Air келаси йилдан сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Унинг нархи 100-160 минг доллар бўлиши тахмин қилинаяпти.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»