Hyperloop One компанияси янги турдаги транспорт воситаси (капсула)ни намойиш этиб, унинг муваффақиятли синовини ўтказди. Бу ҳақда "Сумма" гуруҳи ахборот баённомасида сўз юритилган. "Сумма" гуруҳи хўжайини Зиёвуддин Муҳаммадов компания директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Hyperloop One янги универсал капсуланинг янги илк намунасини намойиш қилган. У вакуум қувур ичидаги аравачада ҳаракатланади. Капсула алюминий ва полимер композит материаллардан ясалган. Унинг узунлиги — 28 фут (8,5 метр)дир.
Невада штати саҳросидаги DevLoop синов майдонида бўлиб ўтган тест жараёнида махсус аравачага ўрнатилган капсула 5,3 сония вакуум қувур ичидаги йўлда фақат электромагнит нурланиш воситасида ҳаракатланган.
Невада штати саҳросидаги DevLoop синов майдони
Аравача 2G тезликка эришиб, соатига 112,6 кмгача тезлашган. Директорлар кенгаши раиси ва Hyperloop One асосчиларидан бири Шервин Пишеварнинг сўзларига кўра, бу Hyperloop технологиясининг биринчи кенг қамровли синовидир. Хабарда айтилишча, синовларнинг иккинчи босқичида аравача соатига 402 км тезликка эришиши керак. Унда, капсула ўлчами ҳам ҳақиқийсига тенглаштирилади.
Маълумки, Hyperloop ғоясини 2012 йилда муҳандис, тадбиркор, сармоядор Илон Маск илгари сурган эди. Hyperloop One компаниясидан ташқари Hyperloop Transportation Technologies ҳам шу соҳада изланишлар олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди