14:02 / 18.07.2017
5 601

Google компанияси физиги: «ишлайдиган» квант компьютерини яратишимизга яқин қолди

Google компанияси физиги: «ишлайдиган» квант компьютерини яратишимизга яқин қолди
Google’нинг етакчи квант технологи Жон Мартинис ўз лабораториясида ўта қудратли квант компьютери яратилаётгани, унинг ишини оддий компьютерлар ёрдамида текшириш мумкин эмаслиги ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё нашри ёзмоқда.

«Биз ҳозирда жуда кучли ҳисоблаш тизимини яратишга тайёргарлик кўряпмиз ва ҳатто бу ишни бошладик. Аввало, биз ‘квант устунлиги’ жумбоғини ечиб, квант компьютерлар ҳақиқатан ҳам ‘ечиб бўлмайдиган’ вазифаларни ҳал эта олишини исботламоқчимиз, шундан сўнггина уни амалиётда қандай қўллаш устида бош қотирамиз», — деди Жон Мартинис.

Квант компьютерлар қандай кутилмаган топшириқларни бажара олиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Жон кимёдаги квант жараёнларни ўрганишни тилга олди.

«Бу ерда биз квант ҳисоблаш тизимлари ‘отаси’ Ричард Фейнман айтган гапга қайтамиз — биз мураккаб квант муаммоларни ечиш ва мураккаб квант тизимлар хулқини тавсифлаш учун квант компьютерларни яратамиз», — деди у.

«Расмий нуқтаи назардан қараганда, бундай компьютер ишини классик ҳисоблаш тизимлари ёрдамида текшириб бўлмайди, аммо бундай текширувни квант компьютери ичида юз бераётган нарсаларни тўлиқ ўқиш ёрдамида амалга ошириш шарт эмас, — деди технолог. — Биз шунчаки компьютер ичидаги параллел ҳисоблашлар ҳақиқатда амалга ошаётгани, унинг қуввати тўғри тарзда кубитлар сони ўсишига қараб кўпаяётганига ишонч ҳосил қилишимиз керак».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google компанияси физиги: «ишлайдиган» квант компьютерини яратишимизга яқин қолди