14:18 / 19.07.2017
4 959

«Одноклассники» кўришлар сонини акс эттира бошлади

«Одноклассники» кўришлар сонини акс эттира бошлади
«Одноклассники» ижтимоий тармоғи жамоаси фойдаланувчилар учун шахсий постларнинг сони ҳақидаги маълумотни кўринарли қилиб қўйди. Бу хусусда мазкур лойиҳанинг блогида маълумот эълон қилинган.

Ҳар бир постнинг кўришлар ҳисоблагичи ўша публикация остида жойлашган бўлиб, у фақат муаллифгагина кўринади. Илгари «Одноклассники»да гуруҳлар учун ҳисоблагичлар йўлга қўйилган бўлиб, улар фақат гуруҳ маъмурларигагина кўринадиган эди.

Барча турдаги ҳисоблагичлар ҳозирча ижтимоий тармоқнинг фақат веб-версиясидагина кўринади. Кейинчалик унинг мобил версиясида ҳамда iOS ва Android иловаларида ҳам ҳисоблагичлар жорий этилиши кўзда тутилган. Шунга қарамасдан, статистикада барча платформалардан кириб кўришлар инобатга олинган.

Фойдаланувчиларнинг қайдларида фақатгина нечта кўрилгани акс эттирилади. Гуруҳлардаги пост остидаги ҳисоблагичлар эса батафсилроқ маълумотни акс эттиради. Яъни, унинг белгисига сичқонча билан чертилган тақдирда, янги ойнача очилади ва унда шу пост бўйича кўришлар тафсилоти акс эттирилади: кўришлар, қамров, фойдаланувчиларнинг жалб этилиши ва ҳоказо.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Одноклассники» кўришлар сонини акс эттира бошлади