
Alphabet Х компанияси (илгари Google деб аталган Alphabet холдинги таркибига киради) Google Glass Enterprise Edition тўлдирилган реаллик кўзойнакларини тақдим этди. Google кўзойнаклари 2015 йили ишлаб чиқарилмай қўйган эди, шундан бери улар биринчи марта сотувга қайтарилиши. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Янги Google Glass корпоратив мижозларга мўлжалланган бўлиб, ходимлари қўлсиз маълумот олишни маъқул кўрадиган корхоналарга етказиб берилади.
Илгари ишлаб чиқаришда Google Glass’дан фойдаланган компаниялар орасида DHL, General Electric, Volkswagen ва бошқалар бор.
Alphabet Х сайтида таъкидланишича, янги Google Glass қўл билан ишлайдиган одамларга мўлжалланган. Ускуна турли маълумотнома ва инструкцияларга тезкор мурожаат қилиш ёки ҳаракат йўналиши ҳақида маълумот олишда қулайлик яратади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.