Кечагина HMD Global инсайдери бўлган манба компаниянинг навбатдаги флагмани хусусиятларини ошкор этди. Унга кўра, Nokia 8 моделига Snapdragon 835 чипи ўрнатилган, деб ёзади Terabayt сайти.
Nokia флагмани 4 гигабайтлик тезкор ва 64 гигабайтлик ички хотирага эга бўлади. Унинг релизи шу ойнинг охиридаёқ бўлиб ўтади. Кеча тунда мобиль алоқалар ривожланиши бўйича таниқли таҳлилчи ҳисобланган Эван Бласс мазкур гаджетнинг рендерини эълон қилган.
9to5Google ресурси вакилларининг хабар беришларича, бу суратни уларга @Evleaks тақдим этган. Аввалига у смартфоннинг Zeiss оптикасига эга қўшалоқ камераси расмини, кейин эса бутунича телефон рендерининг тасвирини чоп этган.
Смартфон тўқ кўк рангли корпусга эга. Унинг экрани ён томонлари қайрилма шаклда, олд панелидаги механик тугмача эса бармоқ изи сканери бўлиб ҳам хизмат қилади. Овозни баландлатиш/пастлатиш ҳамда қурилмани ўчириш/ёқиш тугмачалари телефоннинг ўнг ёнида жойлашган, унинг чап томони эса бўш. Смартфон модели HMD Global TA-1012 деб аталади, у орқа панелда ёзиб ҳам қўйилган.
Nokia 8’нинг тақдим этилиш санаси ҳозирча аниқ эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди