20:47 / 19.07.2017
5 452

Samsung қайтарилган Note 7'дан қанча олтин-кумуш ажратиб олишини маълум қилди

Samsung қайтарилган Note 7'дан қанча олтин-кумуш ажратиб олишини маълум қилди
Samsung Electronics компанияси 2016 йилда аккумуляторидаги носозликлар туфайли ортга чақириб олинган Galaxy Note 7 фаблетларидан етган зарарни қоплаш билан жиддий шуғулланмоқда. 18 июлда кореялик IT-гигант бу бўйича баёнот бериб, қайтариб олинган Galaxy Note 7'нинг ички деталларидан 157 тонна олтин ва кумуш, кобальт, мис ва бошқа металларни йиғиб олишни режа қилаётганини айтган, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Компания қайта тўпланган бу металларни нима қилиши хусусида маълумот бермаган. Бироқ, Note 7'дан ечиб олинган дисплей, хотира карталари, камера модуллари ва бошқа қисмларнинг сотилиши ҳамда қайта ишлатилиши эълон қилинган.

Шунингдек, Samsung йирик миқдордаги зарарни қоплаш учун йиғиб олинган Note 7 фаблетининг 400,000 донасини қайта тиклаб, Galaxy Note FE номи билан бозорга чиқарган. Корея бозорида бу талқин $617, яъни 2016 йилгидан $265 доллар арзонга остилмоқда. Халқаро бозорда эса Galaxy Note FE'нинг нархи $793 долларга етади.

Note 7 инқирози Samsung тарихидаги энг оғир воқеа бўлган. Жаҳоннинг етакчи смартфонсози қисқа фурсат ичида 2.5 миллион дона Note 7 сотишга улгурган эди. 2016 йилнинг кузидан бошлаб жаҳон миқёсида авиакомпаниялар Note 7 фаблетини самолётлар бортига олиб чиқишни тақиқлаши, компания расман барча харидорлардан смартфонларини ортга қайтаришларини сўраб мурожаат қилиши оқибатида, миллионлаб Note 7'лар Samsung компаниясига қайтарилган эди. Бу компанияга жами $5.2 миллиард доллар зарар келтирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung қайтарилган Note 7'дан қанча олтин-кумуш ажратиб олишини маълум қилди