date
views 6 532

Beeline‘нинг Smart акцияси энди бутун республика ҳудудида амал қилмоқда

Beeline‘нинг Smart акцияси энди бутун республика ҳудудида амал қилмоқда

Beeline Smart акциясининг амал қилиш ҳудуди кенгайгани ҳақида хабар беради. 3G тармоғида ишлайдиган смартфон ёки планшетни Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида ҳарид қилган Beeline абонентлари 6 ой давомида ҳар ой 100 Мб қўлга киритадилар. Эслатиб ўтамиз, аввал акция фақат пойтахт ҳудудида амал қилар эди.

Beeline‘дан бонусга эга бўлиш учун:

1. Смартфон ёки планшет ҳарид қилинган чоғида сотувчи тўлдирилиб муҳр урилган кафолат талонини берганига амин бўлиш лозиш;

2. Beeline промо-нуқтасидаги промоутерга ҳарид қилинган девайс ва кафолат талонини кўрсатиш лозим;

3. Beeline вакилидан маҳсус муҳр ва кафолатли бонусларни олиш учун купон олиш лозим.

Купон олингач, компаниянинг Марказий офисига паспорт билан ташриф буюриб, муҳрланган янги ҳарид қилинган девайс, сотувчи муҳри урилган кафолат талони ва промоутерлар томонидан берилган Beeline купонини тақдим этиш лозим. Акция иштирокчиси аввалдан Beeline абоненти бўлса, унинг мавжуд рақамига бонуслар тақдим этилади. Қайта рўйҳатдан ўтказиш ёки ишлатилган телефонларни қайта рўйҳатдан ўтказишга уринилганда бонуслар берилмайди. Қолган мегабайтлар куйиб қолмайди ва кейинги ойга ўтказилади.

Купонларни тақдим этувчи промо-нуқталар мамлакатдаги техника савдоси бўйича энг йирик бозордарда жойлашган. Промо-нуқталар ва Beeline офислари манзилларини қуйидаги ҳавола орқали топиш мумкин https://mobile.beeline.uz/ru/main/action/action.wbp?bm=fde45838-09de-4086-aa0d-6459d610074d&id=d699b1f6-f9c9-436b-a000-1c0a227b0e37

Акция 2016 йилнинг 31 январ кунига қадар амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline‘нинг Smart акцияси энди бутун республика ҳудудида амал қилмоқда