
Янги антивирус «Google Play Protect» деб номланди ва у яқин вақтлар ичида Андроид тизимидан фойдаланувчилар ихтиёрига берилади.
Аввал янги антивирус «Google Play» га қўйилади. У корпорацияга интернет бозорини назорат қилишда яқиндан ёрдам беради.
Мутахассисларнинг айтишича, антивирус бошқа турдаги антивирусларга нисбатан икки ҳисса тезроқ ишлайди ва кунига 50 миллиардгача бўлган дастурларни текширувдан ўтказиш қувватига эга. У смартфонни автомат тарзда назоратдан ўтказиб, ҳатто, зарарли кодларгача аниқлайди.
Бундан ташқари, антивирус смартфонни йўқолишдан асрайди. Башарти смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз, унинг айни вақтда қай манзилда эканини аниқ айтиб беради. У сизни шубҳали сайтларга киришдан ҳам эҳтиёт қилади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар