date
views 6 353

Apple Австралияда облигациялар ҳисобига 1,6 млрд доллар жалб қилди

Apple Австралияда облигациялар ҳисобига 1,6 млрд доллар жалб қилди

Apple компанияси Австралияда облигациялар жойлаштириши эвазига 2,25 млрд Австралия доллари ёки 1,6 млрд доллар АҚШ доллари жалб қилди. Бу ҳақда Australian Financial Review Magazine нашрига асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Компания икки хилдаги облигацияларни: 1,15 млрд Австралия долларига 110 базис пунктига даромадлик остида 7 йиллик бондлар ва 1,1 млрд Австралия долларига 65 базис пунктига даромадлик остида 7 йиллик қоғозларни жойлаштирди.

Бу қимматбаҳо қоғозлар компаниянинг Австралияда жойлаштирган илк қимматбаҳо қоғозлари бўлди. Облигациялар Commonwealth Bank of Australia, Deutsche Bank AG ва Goldman Sachs Group Inc. томонидан чиқарилди. Бондларнинг жойлаштирилишидан олинган маблағлар акцияларни сотиб олиш ёрдамида акционерларга капитални қайтариш ёки дивидендларни тўлаш учун ишлатилиши мумкин, деб айтмоқда Apple раҳбарияти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Австралияда облигациялар ҳисобига 1,6 млрд доллар жалб қилди