4 916
WannaCry товламачи вирусини тўхтатган хавфсизлик бўйича мутахассис бошқа вирусни яратганликда айбланиб ҳибсга олинди
WannaCry товламачи вирусини тўхтатган хавфсизлик бўйича мутахассис бошқа вирусни яратганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
2017 йил майида 22 ёшли британиялик дастурчи Маркус Хатчинс WannaCry вирусини тўхтатганидан сўнг шуҳрат қозонди. Бу вирус бутун дунё бўйлаб компьютерларни блоклаб қўяр, сўнг уни очиш учун пул талаб қилар эди. Ўнг минглаб компьютерлар зарарланди.
Мутахассис вирус кодида қайд қилинмаган домен сўровини аниқлади. Маълум бўлишича, агар ушбу доменни рўйхатдан ўтказса, вирус тарқалиши тўхтар экан, негаки домен сўрови муваффақиятсиз якунланади.
Июль ойининг охирида Маркус Хатчинс Лас-Вегасда бўлиб, хавфсизлик бўйича конференцияда иштирок этди. У ерда унга катта эътибор қаратилди: британиялик дастурчи журналистлар билан учрашди, қимматбаҳо машиналарда юрди, пулемётдан ўқ узиб кўрди, хуллас, вақтини чоғ ўтказди.
2 август кечки соатларида Маркус Хатчинс Лас-Вегас аэропортида уйига қайтаётган чоғда ушланди. У Kronos вирусини яратишда айбланди.
Ушбу вирус интернет орқали харид қилишда банк карталари маълумотларини ўғирлашга ихтисослашган.
Иш бўйича иккинчи гумондор вирусдан фойдаланиш ва уни сотиш бўйича видеоинструксия яратишда айланмоқда. Унинг исми ошкор этилмаяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи