Таиланд ҳукумати Facebook ва YouTube’нинг провайдерларига мазкур компаниялар веб-саҳифаларни блок қилиш ҳақидаги талабларни бажармагани учун, ултиматум эълон қилди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Компаниялар ноқонуний контент жойлаштирилган деб топилган веб-саҳифаларни 7 август, душанба кунига қадар ўчириб ташлаши керак. Агар талаб бажарилмаса, YouTube, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг Таиланддаги провайдерларига қонун бўйича чора кўрилади, хусусан, уларнинг лицензиялари олиб қўйилиши мумкин.
Таиланд ҳукумати жами 1700 та саҳифанинг ўчириб ташланишини талаб қилмоқда.
«Мазкур интернет-провайдерлар Таиландда рўйхатдан ўтган ҳамда улар Таиланд қонунлари ва судлари буйруқларига риоя этиши зарур», — деди Миллий радиоэшиттиришлар ва телекоммуникациялар комиссияси раҳбари Такорн Тантасит.
Bangkok Post нашрининг тахминига кўра, ҳукумат мазкур талаблари орқали Facebook ва YouTube’га билвосита таъсир ўтказишга уринмоқда. Аввалроқ Такорн Тантасит бевосита Facebook ва YouTube’га мурожаат қилиб, монархияни ҳақоратловчи веб-саҳифаларни ўчириб ташлашни талаб қилган эди, бироқ бундан натижа чиқмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи