date
views 7 734

Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди

Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди

Американинг Флорида штати олимлари саратон ҳужайраларини нормал ҳолатга қайтаришни ўрганди. Бу ҳақда «Nur.kz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Жумладан, бу кўкрак, ўпка ва қовуқ саратонига тааллуқлидир. Бу муваффақият ҳақида Жексонвиллдаги Майо тадқиқот клиникасининг Панагиотис Анастасиадис бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи эълон қилди.

Олимларнинг ўзлари яратилган механизмни автомашинанинг тормоз тизимига ўхшатди.

«Биз яна тормозни ёқиб, ҳужайраларни нормал вазифасини қайта тиклашимиз мумкин», — дейди мутахассислардан бири. Саратон ҳужайраларида уларнинг фаол бўлиниши ва ёмон сифатли ўсмаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган вазифаси қайта тикланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди