
Хитойлик олимлар диаметри 500 метр келадиган радиотелескоп барпо этишди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Телескоп Гуйчжоу тоғ дарасида ўрнатилди. Ҳукумат обсерватория ишига ҳеч нарса ҳалал бермаслиги учун 9 минг кишини бошқа ерга кўчириб ўтказган. FAST тизими қурилишига 180 млн доллар сарфланган. Бу лойиҳани амалга ошириш учун эса 5 йил кетган.
Радиотелескопни ўзга сайёраликларни излаш, уларнинг сигналларини ушлаш, қора материя ва бошқа галактикаларни ўрганиш учун қўллаш мумкин бўлади. Олимлар дастлаб бу телескопда пулсарлар, экзосайёралар, қора туйнуклар ва ўзга ҳаётлар аломатларини қидиришмоқчи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар