11:11 / 08.08.2017
4 989

Samsung Galaxy S8 Active смартфонини тақдим қилди

Samsung Galaxy S8 Active смартфонини тақдим қилди
Galaxy S8, гарчи ўта нозик ва мўрт смартфон дейилган бўлса ҳам, у ўзигача савдога чиқарилган флагманларга қараганда 15 фоизга яхшироқ сотилмоқда. Бундан илҳомланган Samsung компанияси 7 август куни Қўшма Штатларда гаджетнинг махсус варианти Galaxy S8 Active флагманини тақдим қилди, деб ёзмоқда «Terabayt» сайти. Бу Galaxy S8 смартфонининг пишиқ-пухта талқинидир. Ундан табиат қўйнида қўрқмасдан фойдаланса бўлади.

Samsung Galaxy S8 Actives "жанговар" смартфон бўлиб, унинг ҳимоя қатлами ҳарбий саноатда фойдаланиладиган материаллардан ишлаб чиқарилган. Жумладан, махсус корпус пишиқ поликарбонатдан тайёрланган, унинг ён қисми қалин металл билан ўраб олинган. Смартфон тушиб кетган тақдирда ҳам, унинг жиддий зарарланиш эҳтимоли жуда паст. Мисол учун, корпусга осонликча дарз кетмайди. У смартфонга сув ва чанг ўтказмайди.

Маълум қилинишича, Galaxy S8 Active девайси MIL-STD-810G меъёрлари асосида ҳарбий талабларга жавоб беради. Хусусан, у 1,5 метр юқоридан тушиб кетганда ҳам "омон" қолади. Металл корпусни қоплаб олган пластик бампер зарб таъсирини қайтаради.

Samsung Galaxy S8 Active'да Infinity Display тамойили ғойиб бўлган ва смартфон кўринишидан LG G6'ни эслатади. Шундай бўлса ҳам, экран томонларининг нисбати 18:9:5 га тенг. Шунингдек, дисплей деярли ромдан холи.

Флагмандаги Bixby ёрдамчи тизими тугмаси орқали бош экранни тезкор очиш, секундомер, барометр, компас ва фонарикни тезкор ишга тушириш мумкин.

Шу билан бирга, Galaxy S8 Active узоққа етадиган 4,000 мА соат электр токини сиғдира оладиган "қувват тоши"га эга. Яъни, унинг қуввати S8'дан 1000 ва S8+ батареясидан 500 мА соат кўп. Шунингдек, смартфонни тезкор ва симсиз қувватлаш мумкин.

Samsung Galaxy S8 Active жиҳатлари:

Дисплей: 5.8 дюймли, WQHD (2960 x 1440 пикселли) сиғимли, Super AMOLED матрицали, Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган экран;

Процессор: 2.3 Ггц, 64 битли, 8 ядроли Exynos 8895;

Видео-карта: Mali G71;

Тезкор хотира: 4 Гб;

Доимий хотира: 64 Гб, micro SD бўлмаси (256 ГБ) мавжуд;

Бош камера: 12 Мп (f/1.7): Dual Pixel, оптик барқарорлаштириш, LED-фоточақноғи;

Селфи-камера: 8 Мп (f/1.7): кенг бурчакли сурат олади, экран чироғи.

Samsung Galaxy S8 Active ҳозирча АҚШнинг AT&T мобил алоқа оператори томонидан сотувга чиқарилади. Уни харид қилиш $850 долларга тушади. Унинг эркин савдога қачондан чиқарилиши маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S8 Active смартфонини тақдим қилди